“Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг 100 нафардан зиёд фарзандларига қувонч улашилди
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги жажжи қалб эгалари учун ўзгача шодлик улашилди.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Яйпан шаҳридаги «Алишер Навоий» номидаги маданият ва истироҳат боғида болалар учун ташкилланган байрам тадбирларига тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг 100 нафардан зиёд фарзандлари ҳам қамраб олинди.
Тантаналар доирасида болаларни хушнуд этувчи кенг қамровли тадбирлар, қўғирчоқ театри, концерт дастури ва “Бепул аттракционлар” акцияси каби лойиҳалар болажонларнинг шодлигу қувончларига сабабчи бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: