Жойларда жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши якунлари муҳокама этилмоқда
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2019 йи 18 ноябрь кунги 17-7 сонли “2019 йил учун тузилган жамоа шартномаларини тузиш, амалдаги жамоа шартномаларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўрисида”ги раёсат қарорига асосан жойлардаги корхона ва ташкилотларда тузилган жамоа шартномалари якунларини белгиланган тартибларда кўриб чиқиш бўйича масъуллар иштирокида жойларда йиғилишлар ўтказилиши назоратга олинган. Юқоридагиларга асосан 2020 йилнинг 15 январь куни “Фарғона авто савдо” масъулияти чекланган жамиятида 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши якунлари ҳамда 2020 йиллар учун жамоа шартномаси лойихасига қўшимчалар киритиш масаласида жамият ишчи ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Жамият умумий йиғилишида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири С.Рахмонов, Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика тармоқ Кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчиси Т.Хомидовлар иштирок этдилар. Жамиятнинг амалдаги жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши якунлари бўйича жамият директори Б.Акбаров ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Ахмедовларнинг хисоботлари тингланди. Муҳокамаларда жамият ходимларидан С.Абдулбоқиева, О.Нурматов, Д.Исабеков, З.Абдуллаевалар жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича ўз фикр мулоҳазалари билан иштирок этдилар, шунингдек жамият умумий йиғилишида 2020 йил учун жамоа шартномасига таклиф этилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: