Жойларда жамоа шартномалари якунларига бағишланган йиғилишлар давом этмоқда
2020 йилнинг 05 июнь куни Ўзбекистон туманидаги 23-Болалар мусиқа ва саньат мактабида карантин қоидаларига риоя қилиниб, ходимлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бажарилиши бўйича умумий йиғилиши ҳамда хисобот-сайлови йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 56 нафар ходимлар қатнашдилар. Йиғилишда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси хисобот бердилар. Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича текширув далолатномаси йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бўйича бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. 2020-2022 йиллар учун янги жамоа шартномасининг лойихаси бир овоздан маъқулланди. Жамоанинг умумий йиғилиши ва хисобот-сайлов йиғилишида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ўзбекистон тумани Кенгаши раиси Зулфияхон Усмонова иштирок этди. Ўзбекистон туманидаги 23-Болалар мусиқа ва саньат мактаби бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2015-2019 йиллардаги фаолиятига ҳисобот берилиб, янги қўмита аъзолари сайланди. Қўмита раиси этиб, болалар оркестри раҳбари Ахмедов Озодбекнинг номзоди бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар учун фаолиятини устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: