Жойларда жамоа шартномалари якунлари мухокама қилинмоқда
2019 йил 21 феврал куни «Ўзсаноатқурилишбанк» Фарғона минтақавий филиалида амалдаги жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши мухокамасига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда филиал бошлиғи А.Сангинов ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Газиеванинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига жамоа шартномаси ижросини текшириб борувчи комиссиянинг жамоа шартномасини ижроси юзасидан тайёрланган далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2018 йилдаги ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида касаба уюшмаси аъзолари ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Шундан сўнг йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномасини бажарилиши бўйича олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланди. Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси А.Суйоркулов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: