Жойларда жамоа шартномалари сарҳисоби бўлиб ўтмоқда
2020 йилнинг 17 июнь куни Кукон шахри ҳамда Ўзбекистон туманидаги Маданият бўлимларида карантин қоидаларига риоя қилиниб, ходимлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, жамоа шартномасининг 2019 йил якунларига бағишланган жамоанинг умумий йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда жами 78 нафар ходимлар қатнашдилар. Йиғилишларда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси хисобот бердилар. Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича текширув далолатномаси йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Хар икки муассасада жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бўйича бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Йиғилишлар якунида 2020-2022 йиллар учун янги жамоа шартномасининг лойихаси бир овоздан маъқулланди. Жамоаларнинг умумий йиғилишида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Орифхон Зияудинов ва Ўзбекистон тумани Кенгаши раиси Зулфияхон Усмоновалар иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: