Жойларда «Мустақиллик дарслари» ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Н.Нуралиев томонидан 2019 йилнинг 4 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабига ташрифи ташкил этилди.Ташриф давомида Қўқон шаҳридаги 22-мактабда 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан мактаб ўқувчилари иштирокида “Биринчи қўнғироқ” тадбирида қатнашди.Тадбирдан сўнг мактаб педагог ходимлари иштирокида “Мустақиллик дарслари”да Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишлари юзасидан суҳбат ўтказилди. Суҳбатдан сўнг мактабнинг 3-“А” синф ўқувчилари учун Э.Н.Нуралиев иштирокида “Мустақиллик дарси” ўтказилди ва мактаб кутубхона фондига бадиий китоблар жамланмаси эсдалик совғаси сифатида тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: