Жойларда хисобот-сайлов Конференциялари бўлиб ўтмоқда
2020 йилнинг 27 февраль куни Фарғона вилояти “Автоойна” масъулияти чекланган жамият бошланғич касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Баркашбаев Фазлиддин Пайзиевич, Металлургия ва машинасозлик Республика кенгаши масъул ташкилотчиси Тойир Қосимжонович Хомидов, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппарати ташкилий ишлар бўлими мудири Самандарбек Олимжонович Рахмоновлар иштирок этди. Конференцияда “Автоойна” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2015-2019 йиллардаги фаолияти ҳисоботи берилиб, янги қўмита аъзолари сайланди. Қўмита раиси этиб Акбаров Муслимжон Комилжонович номзоди бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, “Автоойна” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар учун фаолиятини устувор йўналишлари белгилаб олинди. Конференциядан сўнг меҳмонлар заводнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: