Жамоат ташкилотлари давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида
Ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳар томонлама эътиборли, салмоқли ва аниқ кўзланган, пуҳта ўйланган стратегик ва юксак натижаларни ўз олдига мақсад қилган, ривожланиши тез суръатлар билан юқорилаб бораётган мамлакат сифатида бутун ҳамжамият эътиборига тушди.Бунинг натижаси провардида, турли соҳаларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг самараси десак муболаға бўлмайди.Айнан шу каби ишларни амалга ошириш йўлида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши ҳам ўз олдига қўйган аниқ режаларни амалга ошириб келмоқда.Биргина, жорий йилнинг июн ойи давомида бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тузишга мувофақ бўлинди. Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган “Капитал” суғурта АЖ Фарғона вилояти филиали, “Vodiy avto ustoz” УК, “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” Фарғона вилояти бўлинмаси, Ўзбекстон ёшлар маркази Фарғона вилоят бўлинмасида бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари ташкил этилиб, уларда мехнат қилаётган 159 нафар ходим касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.Бошланғич ташкилотини тузиш орқали касаба уюшмасининг ҳар бир аъзоси, мехнат қилиши, ишни, касбни эркин танлаш уларга адолатли мехнат шароити яратиб бериш ва ишсизликдан ҳимоя қилинишига доир конистуциявий ҳуқуқлари, ишлаб чиқариш, мехнат, мехнатни мухофаза қилиш, маиший турмуш, маъанавий–маърифий, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш каби қонуний манфаатлари ҳам ҳимояга олинади.Истиқболдаги режаларни амалга ошириш орқали тармоқ касаба уюшмаси аъзоларини сафини янада кенгайтириш ишларини тизимли давом эттиради. Зеро, инсонга наф келтириш-олий бахт!
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: