Жамоа шартномасини 2017-йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
2018 йилнинг 28 февраль куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бирлашган қўмитаси тасарруфидаги Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2015-2017 йил учун тузилган Жамоа шартномасини 2017-йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бош мутахассис Алиев Зафар Ғаниевич, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош ҳисобчиси Қодиров Алишер Халматович, Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчи Каримова Шохида Холмирзаевна ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар қўмита раислари иштирок этди. Йиғилишда Марказ бош врачи А.А.Абдураззақов ҳамда Марказ касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Зияеванинг Жамоа шартномасининг 2017-йилда бажарилиши юзасидан хисоботлари тингланди. Ишчи-ходимлар томонидан 2015-2017-йиллар учун тузилган Жамоа шартномасини бажарилиши бир овоздан қониқарли деб топилди. Жамоа шартномаси лойихасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2018-2020 йиллар учун янги Жамоа шартномаси ҳамда киритилган бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар ўқиб эшиттирилди ва жамоа томонидан бир овоздан маъқулланди. 2018-2020 йиллар учун Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия таркиби сайланди. Йиғилиш якунида Меҳнатни мухофаза қилиш ҳамда молиявий ишлар бўйича соха мутахассислари жойлардаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: