Жамоа шартномаси якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2019 йилнинг 22 февраль куни “Фарғона кимё заводи” масъулияти чекланган жамияти меҳнат жамоасининг 2017-2019 йилларга тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши ва 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари кўрилди. Йиғилишда корхона иш берувчилари ва касаба уюшма қўмитаси раисларининг ходимлар учун яратилган қўшимча имтиёз ва шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш, сиҳатгоҳларда дам олдириш, хавфсиз ва қулай меҳнат шароити яратиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилиб борувчи комиссия йиғилиш қатнашчиларини текширув далолатномаси билан таништирди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди ва 2019 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича таклифлар киритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: