Жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди
2018 йил 14 март куни Қишлоқ қурилиш банки Фарғона вилоят минтақавий филиалида жамоа шартномасининг 2017 йилдаги ижросига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Қишлоқ қурилиш банки Фарғона вилоят минтақавий филиали иш берувчиси Ш.Мамадалиев ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Халмурзаеваларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига жамоа шартномаси ижросини текшириб борувчи комиссиянинг жамоа шартномасини 2017 йилдаги ижроси юзасидан тайёрланган далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномасини бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланди. 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан жамоа шартномасига тегишли қўшимчалари киритилди. Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилоят бўйича масъул ташкиотчиси Р.Рахимов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: