Жамоа шартномаларининг 2018 йил якунларига бағишланган йиғилишлар ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти тизимидаги “Бешариқтекстил” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси ва “Бешариқтўқимачи” масъулияти чекланган жамиятида 2019 йил 13 февраль куни 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди.Йиғилишда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси У.Мухамедов хамда Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаевалар иштирок этдилар.Кун тартибига кўра корхона иш берувчилари ва касаба уюшма қўмитаси раисларининг жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши, йил давомида амалга оширилган ишлар, Давлат Дастурига асосан жамоа шартномаси оркали ходимларга кўрсатилган ёрдамлар, шунингдек мехнат мухофазаси битим келишувининг бажарилиши, ходимларга махсус кийим бош, химоя воситалари берилиши, ходимларни ва уларнинг фарзадларини соғломлаштириш масалалари юзасидан хисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия раислари томонидан текширув далолатномалари йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси томонидан корхоналарда янги қабул қилинаётган жамоа шартномаларига ички ва ташқи туризимни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларга эътиборни кучайтириш, иш ўринларини хавфсизлиги, ишчи ва хизматчиларни ижтиомий ва хуқуқий химоялаш, уларни соғломлаштириш масалалари бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.Ўтказилган йиғилишлар сўнгида жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди ва 2019-2021 йиллар учун жамоа шартномалари лойихаси берилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган холда маъқулланди.Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республикаси Кенгаши раиси У.Мухамедов томонидан вилоятдаги “Қуватекстил” қўшма кўшма корхонасига ташриф буюрилиб, корхонада мехнаткашлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, корхона касаба уюшма қўмитасига Устав талаблари асосида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: