Жамоа шартномаларининг 2018 йил якунларига бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти” Марғилон шахар ободонлаштириш бошқармаси, вилоят ахолига маиший хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар уюшмаларида амалдаги жамоа шартномаларининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди.Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, Фарғона шахар кенгаши раиси К.Юсупов, Марғилон шахар кенгаши раиси Т.Хамидовлар иштирок этдилар.Кун тартибига кўра иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисларининг жамоа шартномаси оркали имтиёзларнинг бажарилиши, йил давомида амалга оширилган ишлар, Давлат Дастурига асосан жамоа шартномаси оркали ходимларга сарфланган маблағлар, шунингдек мехнат мухофазаси битим келишувининг бажарилиши, ходимларга махсус кийим бош, химоя воситалари берилиши, ходимларни ва уларнинг фарзадларини оромгохларда соғломлаштириш масалалари юзасидан хисоботлари тингланди.Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия раислари томонидан текширув далолатномалари йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.Ўтказилган йиғилишлар сўнгида жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди ва 2019 йил учун қўшимчалар киритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: