Жамоа шартномаларининг 2017 йилда бажарилиши якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
2018 йилнинг 28 февраль куни «Фарғона Автотеххизмат-Ф» масъулияти чекланган жамиятида 2015-2017 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари ҳамда 2018-2020 йиллар учун жамоа шартномаси лойихаси жамият ишчи -ходимлари иштирокида муҳокама қилинди. Жамият умумий йиғилишида Металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси ўринбосари Ш.Исроилов, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг худудлар бўйича масьул ташкилотчиси Т.Хомидовлар иштирок этдилар. Жамиятнинг амалдаги жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари бўйича бошқарув раиси А.Шарипов ва касаба уюшма ташкилоти раиси Ғ.Ахмедовларнинг хисоботлари тингланди. Муҳокамаларда жамият ходимларидан О.Абдужабборов, Т.Березовская, У.Маткаримов, В.Сараевлар жамоа шартномасини бажарилиши бўйича фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, жамият умумий йиғилишида 2018-2020 йиллар учун жамоа шартномаси лойихаси ҳам белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: