Жамоа шартномалари якунларига багишланган йиғилишлар давом этмоқда
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси ва унинг худудий бошқармаларида жамоа шартномлари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишларни ўтказиш тўғрисидаги жадвалига асосан 2018 йил 28 март куни Фарғона вилоят божхона бошқармасида топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жамоа шартномлари бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишни вилоят божхона бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи подполковник И.Сотволдиев очиб берди ва йиғилиш кун тартибига қўйилган масала юзасидан вилоят божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси В.Тожибоев жамоа шартномлари бажарилиши якунларига бағишланган маърўзасини ўқиб эшитирди. Шундан сўнг йиғилишда иштирок этаган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари томонидан берилган саволларга давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси раиси А.Суйоркулов жавоб берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: