Жамоа шартномалари амалда
2018 йилнинг 15 март куни «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» Акциядорлик жамиятида 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича Конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу Конференцияда 2574 нафар ишчи ходимлар номидан 80 нафар сайланган делегатлар иштирок этдилар. Шунингдек, Конференцияда Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимойи-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Саидмахмудов Саидносир Саидқосимович, Акциядорлик Жамияти бош директори Д.Т.Джалилов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Маликжон Мулажонов, касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси А.Дехқоновларлар қатнашдилар. Конференцияда жамоа шартномасининг 2017-йилда бажарилиши бўйича жамият бош директори Д.Джалилов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Муллажоновларнинг хисоботлари тингланди. А.Дехконов жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича далолатномани конференция иштирокчиларига ўқиб эшшитирди. Конференцияга таклиф этилган Конференцияда Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимойи-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Саидмахмудов Саидносир Саидқосимович томонидан делегатларга тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларига 2018 йилда киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида тушунтириш бериб ўтди ҳамда берилган саволлар бўйича музокара олиб борди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: