Юрт тараққиёти йўлида камарбастамиз!
2020 йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Н.Арипов бошчилигида ўтказилган видеоселекторда вилоят ҳокими Ш.М.Ғаниев томонидан вилоятдаги санаторияларда ишлаб келган 2 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимларнинг карантин даврида ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш мақсадида Республика бюджетидан 30 млрд сўм маблағ ажратилишига эришилди.Хозирда бирлашма Кенгаши бошчилигида вилоятимиздан 30 дан ортиқ соғломлаштириш санатория ва профилакторияларида ишлаб келаётган 2 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходимлар ҳамда ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.Бунга кўра, вилоят бандлик жамғармасидан шифокорлар 1 млн сўмдан, кичик тиббиёт ва маъмурий хўжалик қисм ходимлари 800 минг сўмдан жамоатчилик тартибида ойлик маош билан таъминланиши кўзда тутилмоқда. Бугунги оғир кунларда фуқароларимизнинг яшаш шароитларини ўрганиш, хотин-қизларимиз муаммоларини бартараф этиш чоралари кўриш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби сайи-харакатларда ҳам касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқдалар. Ҳусусан Фарғона, Марғилон шаҳарлари, Учкўприк, Қўштепа, Қува туманлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда бўш турган бинолардан унумли фойдаланган ҳолда, инвесторларни жалб этиш 400 дан ортиқ хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланмоқда.Вилоят ва ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида адрас, гилам тўқиш, трикотаж ва пойафзал ишлаб чиқариш бўйича бизнес режа ва лойихалари тайёрланмоқда.Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Фарғона вилоятида COVID-19 тарқалишини олдини олишда ва вирус юқтириб олган фуқароларни даволашда иштирок этган вилоятдаги тиббиёт ходимларининг 73 нафарини ўз соғликларини тиклашлари учун Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғидаги “Чимён” пансионатига жойлаштирилдилар.Хозирги кунда уларнинг реабилитацияси учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. Улар Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан зарурий гигиена воситалари билан таъминланганлар. Ушбу тадбирлар бирлашма Кенгаши томонидан давом эттирилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: