Ёшлар ва аёллар масаласи чуқур ўрганилмоқда
Мана бир неча кундирки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Марғилон шаҳридаги хонадонларда бўлиб, ишсиз ёшлар ҳамда эътибор ва кўмакка муҳтож аёлларнинг турмуш шароитини ўрганиб “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантирмоқдалар. Ишчи гуруҳнинг бугунги ўрганишлари Марғилон шаҳрининг “Милтиқсоз” МФЙдан бошланди. Хонадонма-хонадон юрилиб, мазкур ҳудудда яшовчи аёллар ва ёшлар ҳаётига оид масалалар ўрганилди.
— Ишчи гуруҳлар вакиллари уйма-уй юриб, ҳар бир хонадондаги ёшлар ва аёллар билан алоҳида мулоқотлар ўтказилмоқда. Энг асосийси анкета сўровномасида ёшлар ва аёлларнинг турмуш шароитларини, қизиқишларини, интилишлари ва муаммоларини, бандлик масалалари ўрин олган. Бу эса ёшлар ва аёллар муаммоларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради, — дейди Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркинжон Нуралиев. — Албатта, ўрганишлар давомида аниқланган маълумотлар асосида аёллар ва ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ўрганишлар кўламини янада ошириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бу эса янада кўпроқ хонадонларга кириш имконини беради. Ишчи гуруҳи томонидан хонадонлардаги ҳолат ўрганилиб, Марғилон шаҳар штабида мувофиқлаштирилмоқда. Айни пайтда ишчи гуруҳнинг Марғилон шаҳридаги ўрганишлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: