«Ёшлар-келажагимиз» шиори остида маданий тадбирлар давом этмоқда
2018 йилнинг 18-19 июль кунлари Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Оқ-ариқ худудида “Хумо” ҳамда Қўқон шаҳрида жойлашган «Коинот»стационар болалар оромгоҳларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5466-сонли Фармонига асосан тасдиқланган “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида тадбир ўтказилди. Тадбирни вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси Э.Нуралиев ўзининг кириш сўзи билан очди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5466-сонли Фармони мазмун мохияти ва “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури ижроси юзасидан ёшлар олдига қўйилган вазифалар, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармасининг ташкил этилаётганлиги, шаҳар ва туманларда “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказларини очилаётганлиги ва “Ёшлар меҳнат гузарлари” комплексларини қуриш ишлари бошланганлиги, шунингдек, Давлат дастурига асосан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида гапириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бугунги кунда ёшларга бўлган катта эътиборлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ушбу тадбирда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси Т.Бозоров иштирок этди. Тадбир давомида, “Ёшлар-келажагимиз” шиори остида расм чизиш танлови, спорт мусобақалари, рақс, қўшиқ ва эркин мавзуларда номинациялар бўйича танловлар ўтказилди. Рақс, қўшиқ ва эркин мавзуларда иқтидорли болажонларнинг номинациялар бўйича чиқишлари намойиш этилди. Тадбир якунида ғолиблар ва ушбу тадбирни ташкил этишда фаол иштирок этган оромгоҳ тарбиячи ҳамда етакчилари бирлашма Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: