Ёшлар билан спорт мусобақаси ташкилланди
Марғилон шахар Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. Спорт тадбирида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Н.Пардаев, Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг
Фарғона вилояти масъул ташкилотчиси Абдуллаева Муқаддас Эркиновна ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар. Мусобақада 50 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, Стол тенниси бўйича Марғилон енгил саноат касб-хунар коллежи ходими Қодиров Донёр, шахмат бўйича Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти ходими Тўйчиев Илхомжон, шашка бўйича Марғилон обонлаштириш бошқармаси ишчиси Исақов Иззатжонлар биринчи ўринни эгалладилар. 1-,2-,3- ўринларни эгаллаган ғолиблар касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: