“Ёш қутқарувчи” кўнгилли клублар ўртасидаги вилоят мусобақаси ташкил этилди
Фуқаро мухофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлда “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулотда вазиятлар (табий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши ҳамда бир қатор бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро мухофазасига оид билим, малака, кўникмаларни шакллантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар самарадорлигини таъминлаш бўйича ўқувчи ёшлар учун “Ёш қутқарувчи” кўнгилли клублар ўртасидаги вилоят мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида 2018 йил 10 апрел куни “Нефтчи” спорт мажмуасида ташкил этилди. Мусобақада ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган жамоаларга ва иштирокчиларга тадбир ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: