Ёш касаба уюшма фаолларига эьтибор!
2018-йилнинг 1-август куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши кичик мажлислар залида вилоятда фаолият юритаётган касаба уюшмалари ёш фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотда, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Н.Пардаев, Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти масъул ташкилотчиси Абдуллаева Муқаддас Эркиновна ҳамда касаба уюшмаларининг ёш фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар. Мазкур очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган мақсад, Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни касаба уюшмалари тизимидаги фаол ёшларга етказиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда барча даражадаги касаба уюшма органларини бирлаштириш ҳамда бу борада касаба уюшмалари олдида турган долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич бугунги кунда вилоятимизда жами 3 млн. 500 ингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб, аҳолининг 1 млн. 900 мингдан ортиғи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат эканлиги ва бу вилоятимиз аҳолиси сонининг 54,2% ни ташкил этиши ҳақида гапириб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 14-сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сонли Қонунини янги таҳрири қабул қилиниши ёшлар учун яна кенг эшиклар очиб берди.Бугунги кунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнлари янги босқичда жадал олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Давр талабидан келиб чиққан ҳолда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти янада такомиллаштирилаётгани қайд этилди. Мазкур жараёнларда энг аввало инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалалари устувор вазифалардан эканлигини қайд этиди ҳамда касаба уюшмаларининг ёш фаоллари жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликлари учун миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Пардаев Нурали Амирович жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ёш ходим ва мутахассисларга имтиёзлар кўламини кенгайтириш, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, битирувчиларнинг ишга жойлаштирилишини ва иш жойларида қўнимлилигини алоҳида назоратга олиш, Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига риоя этилишини таъминлаш каби меъёрлар киритилгани ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалардаги иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат хисобланган Жамоа шартномаларида Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар бўлимида корхона ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириши, ёшларни ижтимоий ҳимояси масаласи ечимини топиш мақсадида иш берувчи ва ходимлар вакиллари тегишли шартларга келишиб олиши ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: