Ёш авлод касаба уюшмалари эътиборида!
Жорий йилнинг 28 август куни вилоятимиздаги Ахмад ал-Фарғоний номидаги маданият ва истирохат боғида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Кенгаши таркибидаги корхона-ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 50 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандлари учун тадбир ташкил этилди. Тадбирни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Рахмонов Самандарбек очиб берди. Шундан сўнг Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Азизбек Суйоркулов тадбирга йиғилган болажонлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларини барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни билан муборакбод этиб, мамлакатимиз келажаги, эртанги кунимиз эгалар бўлмиш азиз болажонларга яқинлашаётган ўқув йили билан табриклаб, аждодларимизга муносиб маърифатли авлод бўлиб етишишларини тилади. Тадбир давомида Фарғона вилоят Давлат қўғирчоқ театрида болажонлар учун театр намойиш этилиб, кам таъминланган оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: