Ярим кўнгиллар доимо тўлсин
Мамлакатимизда яратилган кучли ижтимоий ҳимоя пойдевори асосида ҳукуматимиз томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, имконияти чекланган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан республикамизда жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида фаол иштирок этиш мақсадида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши ва Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернати уйи тарбияланувчилари холидан хабар олинди. Улар билан учрашув давомида касаба уюшмалари ва ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди. Мурувват ойлиги доирасида касаба уюшмалари тадбирлари давом эттирилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: