Янги жамоа шартномаси қабул қилинди
2019 йил 29 январ куни Фарғона вилоят божхона бошқармасининг катта мажлислар залида жамоа шартномасининг 2018 йилдаги ижросига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғлишда бошқарма бошлиғи И.Азимов ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси М.Қўлдошевнинг ҳисоботлари тингланди.Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига жамоа шартномаси ижросини текшириб борувчи комиссиянинг жамоа шартномасини ижроси юзасидан тайёрланган далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2018 йилдаги ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида касаба уюшмаси аъзолари ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.Шундан сўнг йиғлиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномасини бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланди.Шу билан бирга йиғилишда божхона бошқармасининг 2019-2021 йиллар учун тузилган янги жамоа шартнома бир овоздан мақулланди. Қабул қилинган жамоа шартномасига киритилган бир қатор янги имтиёзлар йиғлиш иштирокчиларини қувонтирди. Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси А.Суйоркулов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: