“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом”ига мувофиқ сайловолди ташвиқотини ўтказиш режалаштирилган.Шу муносабат билан, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг “Ўзбекистон сайлов кодексига асосан сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга” эканлиги тўғрисида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилши белгиланган. Шу асосида, Фарғона вилояти Риштон тумани ёшлари ўртасида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашув юқори савияда ташкил этилиб, 18 ёшга тўлган сайловчиларнинг овози жуда мухим эканлиги ҳамда номзодларга овоз бериш жараёнида ўзларининг фикрига таянган холда овоз беришлари тушунтириб ўтилди. Ёш ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар ҳамда ўзлари учун керакли бўлган маълумотга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: