Вилоятимиздаги йирик корхона ва ташкилотлардаги 50 нафар фаол ёш ходимлар Хоразмга йўл олди
ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – АМАЛДА
Вилоятимиздаги йирик корхона ва ташкилотлардаги 50 нафар фаол ёш ходимлар Хоразмга йўл олди
Мамлакатимизда ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёшларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг ўз иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш йўлида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимизни иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовордир.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб ҳамда республикамизда ички туризмни ривожлантириш, ёшларни тарихий қадамжоларимиз, зиёратгоҳ ва обидаларимиз билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг билимларини янада ошириш мақсадида Фарғона вилоятидаги йирик корхона ва ташкилотлардаги меҳнат қилиб келаётган 54 нафар фаол ёш ходимларнинг Хоразм вилоятига саёҳати уюштирилди.
Бугун бу фаол ёш ходимлар Марғилон темир йўл вокзалидан Поездда Хоразм вилоятига жўнаб кетдилар.
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: