Вазифа ва бурчлар ўқув-семинар муҳокамасида
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаббуси билан Фарғона вилоятида «Устав талаблари асосида бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали ташкил этиш» мавзусида ўқув-семинар ташкил этди.
Тадбирда шаҳар ва туманлардан 160 нафар касаба уюшма раислари, меҳнат муҳофазаси нозирлари ҳамда кадрлар бўлими ходимлари иштирок этди. Унда «Меҳнатни муҳофаза қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари ва бурчлари» ҳамда «Ходимлар билан ишлаш технологиясига амал қилиш», «Жамоа шартномаларини тузиш, қўшимчалар киритиш ва ҳисоботларни тайёрлаш» мавзусидаги маърузалар тингланди.
Фаоллар дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун учрашувнинг давоми «Арсиф» дам олиш уйига кўчирилди.
Ўқув-семинар савол-жавоблар, ўзаро фикр алмашувларга бой бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: