“UZSUNGWOO” қўшма корхонасида жамоа шартномаси якуни
2019 йилнинг 26 март куни маъсулияти чекланган жамият шаклидаги “UZSUNGWOO” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари, 2019-2021 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш масалалари кўриб чиқилди. Корхонада 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномаси орқали 548 нафар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинди. Йиғилишда 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Корхона меҳнат жамоаси янги 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллади. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши масъул ходимлари иштирок этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: