Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури амалда
Ҳаммамизга маълумки, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида 2014-йилнинг 25-апрелида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида ўзаро англашув тўғрисида Меморандум ва унга илова сифатида “2014-2016-йиллар учун Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури” (Мамлакат дастури) имзоланган. 2017-йил 28-февралда Мамлакат дастурининг амал қилиш муддати 2020-йилгача узайтирилди. Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюроси томонидан Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури доирасида уюшмалар эркинлиги (87-конвенция) ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳамда жамоа музокараларини юритиш ҳуқуқига (98-ковенция) таалуқли конвенциялар бўйича туркум семинарлар ўтказилиши белгиланган.
Шунга асосан 2018 йилнинг 27-28 март кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосарлари, тегишли бўлимлари мудирлари, йирик корхоналар ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари касаба уюшма раислари, ҳамда семинарнинг асосий ташкилотчиси Халқаро эксперт жаноб Харри Талига ва таржимон Абдукамилова Раънохонлар иштирок Фарғона шаҳридаги «Азия» меҳмонхонаси конференция залида минтақавий семинар ташкилланди. Семинарни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич очди ва семинар иштирокчиларига ўзи ҳамда Фарғона вилояти хокимлиги номидан семинар ишида муваффақиятлар тилади. Бирлашма Кенгаши раиси Э.Нуралиев ўз сўзида ХМТ эксперти жаноб Харри Талига томонидан, Ўзбекистонда ҳалқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган Конвенциялари бўйича тахсинга сазовор иш олиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди. 2 кун давом этган минтақавий семинар ишини ХМТ эксперти жаноб Харри Талига «Уюшмалар эркинлиги тўғрисида» (87-конвенция)ги ва «Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳамда жамоа музокараларини юритиш ҳуқуқи тўғрисида» (98-ковенция)ги конвенциялар мавзусида олиб борди. Семинар жонли савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди. Минтақавий семинар ишини Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси
Назаров Йўлдош Ахмедович якунлаб, семинар иштирокчилари номидан ХМТ эксперти жаноб Харри Талигага минатдорчилик билдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: