Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони Фарғона вилояти туман ва шаҳарларида ижрода
Вилоятимиз туман ва шаҳарларида ўтказилаётган кенг кўламли тадбирлар, турли лойиҳа ва акцияларда йигит-қизларнинг фаоллик ва ташаббускорлик, бирдамлик ва дўстлик, юксак ислоҳотларга дахлдорлик фазилатлари намоён бўлаётгани бениҳоя қувонарлидир.Фарғона шаҳрида шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди. Шаҳар ҳокимлиги биносида 270 нафар ўғил-қизлар иштирокида ўтказилган учрашувда фарғоналик ёшларнинг ҳудудда кутубхона ва янги китоб савдо дўконлари фаолиятини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, ёш тадбиркорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид савол ва таклифлар ўртага ташланди.“Фарғона-Истиқлол” йўналиши бўйлаб 7 км масофага “Youth day” веломарафони ўтказилди. Мазкур спорт баҳсида қизлар ўртасида Сабоҳат Саминжонова, ўғил болалар ўртасида Файзулло Пўлатхўжаевлар шоҳсупанинг энг юқори чўққисини забт этишди. Уларга ғолиблик медали ва замонавий велосипед тақдим қилинди. Ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, шаҳардаги Соҳибқирон Темур кўчасида истиқомат қилувчи Хурсаной Маматхоновага тикув машинаси, “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Жаҳонгир Агзамовга замонавий компютер жамланмаси совға қилинди. Данғара туманида 350 нафардан зиёд ёшлар иштирокида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Саидмурод Аминжонов ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Мутасаддиларга ёшларнинг меҳнат фаолияти, пухта таълим олишлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.Ҳудуддаги “Сой соҳили” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Софияхон Абдурашидова, “Каттатурк” МФЙлик Баркамол Назиров, “Доимобод” МФЙлик Илҳомжон Неъматовларга туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиши орқали кам таъминланган оилаларга ҳам байрам шукуҳи олиб кирилди.Тумандаги “Ёшлар маркази” да бўлиб ўтган ёш ҳунармандлар ва дизайнерларнинг миллий маҳсулотлари намойиши, китобхонлик викториналари, ёш фермер ва тадбиркорларнинг арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида “Ёшлар куни”нинг мазмун-моҳияти намоён бўлди.Бағдод тумани ҳокимлиги биносида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. 200 нафар ёшлар иштирокидаги самимий мулоқотда Бағдод тумани ҳокими Саиджон Зокировга фаол йигит-қизлар ўз таклиф ва ташаббусларини айтдилар. Кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш истагидаги бағдодлик ёшларнинг бу борадаги таклифлари қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Нурматжон Абдупаттоев ва Мухтасар Ғофуроваларнинг банкдан имтиёзли кредит олиб, иссиқхона қуриш мақсадлари тез орада ўз рўёбини топади. “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури бўйича Бағдодда ҳам ёшларнинг тадбиркорлигига кенг йўл очилиши эътироф этилди.Шу куни туман ҳокимлиги биноси олдида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди. Унда корхона ва ташкилотлар 120 та иш ўрни билан қатнашди. Бағдод шаҳарчасида эса югуриш марафони бўлиб ўтди, “Ёшлар оқшоми” гала концерти бағдодликларга чинакам байрам шукуҳини ҳадя этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшларга уй-рўзғор буюмлари, ўқув қуроллари топширилди. 30 июнь куни эса “Бахтли оила қурамиз!” шиори остида 2 та намунали тўй ўтказилди.Қувасой шаҳрида ҳам Ёшлар куни катта тантана сифатида нишонланди. Шаҳар марказидаги Ёшлар боғида меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 58 та ташкилот, корхоналар 705 та бўш иш ўрнини ёшлар учун таклиф қилишди. Истироҳат боғида кураш, арқон тортиш, мини футбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича мусобақаларда ёшларнинг шижоати ва чаққонликлари синалди.Қувасой шаҳридаги ҳарбий қисмда “Мард ўғлон” лойиҳасига кўра ҳарбийлар ва ёшларнинг учрашувлари уюштирилди.“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳасида иштирок этган 600 нафарга яқин қувасойлик ёшлар шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявутдиновга ўзларини қизиқтирган савол ва масалалар бўйича мурожаат этдилар. Ёшлар фермерчилик, тадбиркорлик, китобхонлик борасидаги яхши таклифлар билан чиқдилар.Марғилон шаҳрида 300 нафар марғилонлик ёшни қамраган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ёшларга берилаётган катта имкониятларга муносиб бўлиш ҳақида гапирди. Ўз навбатида ёшлар ҳам ўз бизнес-ғоялари, ташаббус ва таклифларини шаҳар ҳокимига баён этдилар.Эркин Воҳидов номидаги “Ижодкорлар боғи”да “Ёшлар – келажагимиз!” шиори остида спортнинг стол тенниси, ўқ отиш, кураш, арқон тортиш турлари бўйича ёшлар беллашувлари ўтказилди.Боғда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 112 та корхона, ташкилот ва муассаса 500 та иш ўрнини марғилонлик йигит-қизлар эътиборига ҳавола этди.Қува тумани истироҳат боғида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида эса 98 та корхона ва ташкилотлар 500 та иш ўрни билан қатнашди.“Youth day” югуриш марафони Мўйдин Ҳасанов кўчасида ўтказилиб, қувалик ёшлар 10 км масофани ёшликка хос ғайрат ва эпчиллик билан босиб ўтдилар.Туман марказидаги истироҳат боғида эса футбол, турон кураши, стол тенниси каби спорт мусобақаларида қувалик ёшлар баҳслашдилар.“Дўстимга бир китоб” акцияси, китобхонлик викториналари ёшларни китоб мутолаасига қизиқтирди.“Ёшлар оқшоми” шоу-концерти эса нафақат ёш йигит-қизлар, балки барча қуваликлар учун совға бўлди.Вилоятимиз туман-шаҳарлари бўйлаб, “Ўзбекистонга хизмат қилишга доимо тайёрмиз!” шиори остидаги кенг кўламли тадбирлар кўтаринкилик билан давом эттирилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: