Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сонли “Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод туманидаги ижтимоий ночор оилалар ва уларнинг муаммоларини хал этиш юзасидан 2018 йилнинг феврал ойида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасадди ходимлари тармоқ касаба уюшма ташкилотлари туман кенгашлари ва касаба уюшма фаоллари билан ўрганиш ўтказилди.Бағдод туманида бугунги кунда 56 махалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, жами 202300 нафар ахоли истиқомат қилади. Туманда 749 та кам таъминланган оилалар мавжуд. Туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, туман
бошқарма ва бўлинмалари рахбарларидан иборат ишчи гурухи ташкил этилиб, юқоридаги йўналиш бўйича мурожаат этган фуқароларнинг яшаш шароитлари ва турмуш тарзлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида даволанишга мухтож 19 нафар фуқаролардан 6 нафари тиббий хизмат кўрсатиш учун дори воситалари билан беғараз ёрдам кўрсатиш учун манзилли дастурга киритилди ва тасдиқланди.Жорий йилнинг 21 май куни ушбу йўналишда тумандаги 6 нафар бемор дори воситалари билан таъминланди. Жумладан, Азизиов Эгамберди Мухаммаджонович 2015 йил йўл транспорти ходисасидан сўнг “Жарохатдан кейинги вертевроген миелопатия, пастки парапарез” ташхиси билан доимий равишда даволаниб келмоқда. Жумақўзиева Мадинахон Муротали қизи туғма
юрак пароги билан касалланган, хозирда ушбу оила ордер билан таъминланиб, март ойида операция қилиди. Шунингдек, опрециядан сўнг даволаниши учун юқоридаги қарорга мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан дори-дармон воситалари топширилди. Фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига чуқур миннатдорчилик билдирдилар ҳамда бундай ҳайрли ишларни давом эттирилишида куч-қувват тиладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: