Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Қува туманидаги “Рохатой” фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Қува туманидаги “Рохатой” фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари Республика Кенгаши раиси Р.Холматов, вилоят ҳокими ўринбосари А.Турсунов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Э.Нуралиев, Қува тумани сектор раҳбарлари, агрокластер ва агросаноат тизимидаги йирик ташкилотлар ҳамда касаба уюшмалари раислари иштирок этишди.
Кўтаринки рухда ташкил этилган семинарда агросаноат тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни ҳуқуқий, ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнатни мухофаза қилиш, вилоятдаги агрокластерларда касаба уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилиниб, зарурий тавсиялар берилди.
Семинар якунида вилоятимизда намунали фаолият кўрсатиб келаётган агросаноат тизимидаги корхона ва ташкилотлар, агрокластерлар вакиллари диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: