Ўрганишлардан мақсад — кўмак кўрсатиш
Касаба уюшмалари шаҳар ва туманларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиб “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Иш кўлами ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Қ.Қирғизалиев ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Нуралиевлар Фарғона вилоятининг шаҳар, туманларида ташкил этилган штабларга ташриф буюрдилар. 2020 йилнинг 01 декабрь куни Ўзбекистон туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Қ.Қирғизалиев, Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров, Фарғона вилоят прокурори У.Қосимов, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Д.Ташходжаев, Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхоновлар ва шаҳар, туманлардаги 4 сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўтказилган йиғилишда туман ва шаҳарларда “Аёллар дафтари”ни ташкиллаштиришнинг асосий мақсади ҳамда ушбу ишларни сифатли ўз муддатида якунлаш бўйича зурурий топшириқлар берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳи раҳбари Қ.Қирғизалиев Данғара ва Фурқат, Бағдод туманларида бўлиб, “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Айтиш керакки, хонадонма-хонадон юриш орқали ишсиз ва меҳнат билан банд бўлмаган аёлларнинг турмуш шароити ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганишлар орқали эса “Аёллар дафтари” шакллантирилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: