Ўқув-семинар ташкилланди
2021 йилнинг 18 январь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шаҳар, туман бўлинма Кенгашлари раислари ҳамда халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларининг кадрлар бўйича инспекторлари учун Иш берувчи ва ходим ўртасидаги мехнат муносабатларини тўғри тартибга солиш мавзусида ихтисослашган ўқув тадбири (тренинг) бўлиб ўтди. Ўқув тренинг давомида модераторлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Фарғона вилояти бўйича инспектори, 3 даражали юрист Ф.А.Абдуллажонова, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Л.Х.Ахмедова хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат техник инспектори М.М.Хатамовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, таълим соҳасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги мехнат муносабатларининг хуқуқий асослари хамда Мехнат шартномасини бекор қилиш мавзуларида тренинг ўтказилиб, амалий машғулот ўтказилди ва гурухларга бўлинган холда коазислар ечилди. Ўқув-тадбири вилоят телевиденияси орқали ёритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: