Ўқитувчи ва мураббийлар – касаба уюшмалари эъзозида
Жорий йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакасини ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мактаб таълимини ривожлантириш умумҳалқ ҳаракатига айланиши зарурлиги, уларнинг мавқеи ва нуфузини ошириш, ҳалқ орасидаги ҳурмати ва обрўсига эҳтиром билан муносабатда бўлишга алоҳида эътибор берилаётганлиги, ҳалқ таълими ходимларини қишлоқ хўжалиги ва бошқа мажбурий меҳнатларга жалб этилмасдан фақат таълим ва тарбия билан шуғулланиши белгилаб қўйилди. Ушбу белгилаб берилган вазифага касаба уюшмалари ҳам 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан умумтаълим мактабларида бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари сифатида фаолият юритаётган ўқитучиларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, касаба уюшмаси фаолларининг профессионал даражасини ошириш, ўқитувчиларга таълим муассасаларида ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида “Устозлар –касаба уюшмалари эъзозида” Республика кўрик-танлови эълон қилинди.Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбири ташкил этилди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раис ўринбосари М.Бобоёровлар иштирок этдилар. Тадбирда вилоятдаги мусиқа мактаблари ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар учун касаба уюшмалари томонидан Диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.Шунингдек, сўнги уч йилда юртимизда 157 та янги умумтаълим мактаблари қурилди. Аниқ чора-тадбирлар натижасида ҳалқ таълими тизимига 12 минг 871 нафар эркак ўқитувчилар қайтдилар. Шу даврда ўқитувчиларнинг иш ҳақлари 2,5 бараварга оширилди.Хозирги кунда Фарғона вилоятида ҳалқ таълими бошқармаси тизимида 942 та муассаса фаолият юритиб, шундан 920 та мактаб,2 та Мехрибонлик уйи, 20 та “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Вилоятдаги 920 та умумтаълим мактабларида 623636 нафар ўқувчиларга 45205 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида ёш авлод вакилларига сабоқ бериб келаётган 1400 нафардан зиёд таълим фидойилари Республикамизнинг турли сиҳатгоҳларида ҳамда вилоятимизнинг “Чимён”, “Зилол” сиҳатгоҳларида алоҳида эътибор билан мазмунли дам олдирилди.Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти тармоғи томонидан 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан вилоятимизнинг чекка худдудларида ишлаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг 100 нафари Республикамизнинг тарихий шаҳарлари Тошкент-Бухоро-Самарқанд йўналиши бўйича байрам арафасида саёҳатга юборилиши режалаштирилган. Шунингдек, узоқ йил ушбу соҳада ишлаган фаҳрий устозлар ҳолидан хабар олиниб, тадбирлар ташкил этилиб, жойларда байрам шукухи давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: