“Уч авлод учрашуви”
Фарғона Давлат университетида “Хотира ва қадрлаш куни” байрами тадбирлари доирасида табиий фанлар факультети томонидан 2018-йил 1-май куни “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Учрашувда Фарғона Давлат университетини 1978-йилда тамомлаган география, кимё, биология йўналиши собиқ битирувчилари, уларга таълим берган устозлар ва хозирги кунда 1-2-курсда таълим олаётган талабалар иштирок этдилар.Учрашувни факультет декани Ш.Мамажонов очиб, “Хотира ва қадрлаш куни” байрами арафасида ташкилланган мазкур тадбир мазмун-мохияти, бугунги кунда факультетда яратилган шароитлар, амалга оширилаётган ишлар, факультетда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган фаҳрий устозларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда вафот этган устозлар хаёти ва фаолиятини акс эттирувчи факультетнинг мўъжаз музейини ташкиллаш бўйича қилинаётган ишлар хақида атрофлича маълумот берди.Шунингдек, фаҳрий устозлар, доцентлар Р.Шоназаров, С.Тешабоев ҳамда собиқ битирувчилар И.Исмоилов, С.Ўрмоновлар ўз хотиралари билан ўртоқлашдилар. Талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича тушунчалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: