Тошлоқлик 40 нафар хотин-қизлар ишли бўлди
Тошлоқ туманининг Қалъача қишлоғида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ишлаб чиқариш кооперацияси” ташкил этилди. Кооперация учун ажратилган 9 гектар ер майдони қалъачалик ишсиз, эҳтиёжманд 40 нафар хотин-қизга 25 сотихдан бўлиб берилди. Иш унумдорлигини ошириш, кооперация аъзоларини оғирини енгил қилиш учун кооперацияга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан замонавий трактор ажратиб берилди. Суғориш муаммоси ҳам ҳал этилди. Махсус техникалар ёрдамида қудуқ қазилиб, оби-ҳаёт чиқарилди. Бундан ташқари, кооперация аъзоларнинг ишдан сўнг мароқли ҳордиқ чиқариши учун ошхона, дам олиш, ювиниш хонаси ҳамда мутолла хонасини ўз ичига олган замонавий дала шийпони бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Албатта, бундай хайрли ташаббус эҳтиёжманд оилалар учун ҳам айни муддао бўлди. Шу пайтгача ишсиз юрган Сайёрахон Мелиқўзиева, Иродахон Тоштемирова, Рўзихон Содиқова, Олияхон Бозорбоева, Хидоятхон Муҳаммадалиева сингари кооперация аъзолари ҳам муқим иш ўрнига эга бўлиб, оила даромадига ҳисса қўша бошлаётганидан мамнун. Айни пайтда ҳар бир кооперация аъзоси ўзига ажратилган экин майдонида астойдил меҳнат қилиш билан банд.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: