Таълим тизими педагог – ходимларини кушимча ишларга жалб килинишларини олдини олишда тармок касаба уюшма ташкилотларининг вазифалари
Данғара туманида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси М.Худдиев иштирокида таълим ходимлари иштирокида сухбат ва учрашувлар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 13 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида фаоллар билан бўлиб ўтган йиғилищда ижтимоий соха вакилларини мажбурий мехнатга жалб этиш холатларини каттик танқид остига олинганлиги, ижтимоий соха вакилларини мажбурий мехнатга жалб этмаслик буйича катъий топшириклар берилганлиги, акс холда жазо муқаррарлиги таъкидлаб ўтилди.шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон таълим.фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раёсатининг “Таълим тизими педагог (ходим)ларини қўшимча ишларга жалб қилинишини олдини олишда тармоқ касаба уюшма ташкилотларининг вазифалари тўғрисида”ги 11-40-с-сонли қарори билан белгиланган вазифалар бажариш бугунги кунда жуда хам зарур эканлигини таъкидлаб ўтди ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Мехнат кодексида, Инсон хуқуқлари Умумжахон Декларацияси, Халқаро мехнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ва халкаро хукуқий хужжатларда фуқароларнинг мехнат хуқуқларига оид меъёрлар ўз ифодасини топганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган Бош келишувнинг 8-булим 51-бандида хамда Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги хамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида тузилган тармоқ келишувининг 10-бўлим, 110-бандида Халкаро мехнат ташкилотининг «Зураки ёки мажбурий мехнат туғрисида»ги 29-сонли, «Мажбурий мехнатни тугатиш тўғрисида»ги 105-сонли Конвенция қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш вазифалари белгиланганлиги тўғрисида иштирокчиларга етказилди. Бундан ташқари, Халк таълими тизимидаги барча ташкилотларнинг жамоа шартномаларида хам мазкур меъёрлар ўз аксини топган. Хар йили Халқ таълими вазирлиги билан тизимда ходимларнинг мехнат хуқуқларини таъминлашга каратилган карорлар ва чора тадбирлар кабул қилинади ва ижроси назорати олиб борилмоқда. Бугунги кунда барча шахар.туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар мажбурий мехнатга жалб этиш буйича доимий мониторинг ўтказиши, Жумладан, бундай холатларни олдини олмаган, аксинча, йул кўйган, тегишли чораларни кўрмаган касаба уюшмаси кўмитаси, туман (шахар) кенгаши раисларига Устав асосида тегишли чоралар кўрилиши , шунингдек, ходимларнинг иш хакларидан конунга хилоф равишда маблағ ушлаб колиш, гуза парвариши, пахтакорларга, коммунал туловларга, текширувчиларга, ободонлаштиришга, гул ёки дарахт кучатларини сотиб олиш ва хоказоларга йул куймаслик борасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш, конун хужжатларидаги тартибга риоя этмаган холда хашар ва шанбаликлар эълон қилиш амалиётига бархам бериш, ходимлар мехнатини мухофаза килишга, шу жумладан, уларни тиббий курикдан бепул ўтказишга маблағ ажратилишини катъий назоратга олиш ишлари барча шахар,туманларда мониторинг қилиб борилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: