“Спорт-тинчлик элчиси” шиори остида мини-футбол мусобақаси ўтказилди
Жорий йилнинг 7-8-9 август кунлари Қувасой шаҳар Арсиф қишлоғида жойлашган “Ахмад ал-Фарғоний” дам олиш уйида “Спорт-тинчлик элчиси” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича спартакиада бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда шаҳар туман тиббиёт бирлашмаларининг 240 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этдилар. Тиббиёт ходимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар. Муросасиз ўтган бахсларда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг футбол жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали жамоасига насиб қилди. 3-ўринни Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жамоси эгаллади. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар касаба уюшмаларининг дипломлари ҳамда қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: