СОҒЛОМ ИНСОН УЗОҚ ВА БАҲТЛИ ҲАЁТ КЕЧИРАДИ
Бугун мамлакатимиз миқёсида кенг жамоатчиликнинг тиббий маданиятини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида сиҳат-саломатликдек бебаҳо бойликни асраб-авайлаш лозимлиги кенг тарғиб этилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, саломатлигимизни ўз вақтида қадрлаш билан кўплаб оғир хасталикларнинг олдини олишга муваффақ бўлишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт–деб белгилаб қўйилган. Фарғона вилоятининг Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмами Риштон туман кенгаши томонидан туман ҳокимлиги, Адлия булими, молия булими, соғлиқни сақлаш булими, ХТБ, туман МТБ ташкилотлар билан хамкорликда педагог-ходимларни чиқимдор қилмаган ҳолда маҳаллий бюжетдан маблағ ажратишга эришилди. 4,11,35,58,39,51,1,7,8,12,14,21,22,30-мактаблар ҳамда 4,10,22,24,26,29,36,15,9,30-МТТ ишлаётган ҳодимлар тиббий курикдан утиши таъминланди. Колган муассаса ва ташкилотлар жадвал асосида ўтмоқда. Тармоқ тизимидаги шахар,туман кенгашлари томонидан хисобот–сайлов конференцияларида қўйилган вазифалардан бири ходимларни чиқимдор қилмаган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширишни йўлга қўймоқдалар. Тиббий кўрик – инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олади. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Соғлом инсон узоқ ва бахтли ҳаёт кечиради. Зеро, ушбу кўрсаткич инсонларнинг соғлом турмуш тарзи ва фаровон ҳаёти ифодасидир.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: