Ўқув семинар ташкил этилди
2018 йил 18 январь Фарғона вилоят Силга қарши курашиш диспансери жамоасининг 2015-2017 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2017 йил якунлари ва янги жамоа шартномасини тузишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг юристконсульти У.Абдурахмонов, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Каримова, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бирлашган қўмитаси в.в.б Х.Собирова ҳамда тасарруфдаги 57 та бошланғич касаба уюшма раислари, диспансер ходимлари–бўлим бошлиқлари, врачлар, катта ҳамширалар, хамширалар, кичик тиббий ходимлар, бўлим бекалари ва маъмурий-хўжалик ишчилари иштирок этдилар.
Фарғона вилоят Силга қарши курашиш диспансери касаба уюшма қўмитаси раиси З.Рахимовнинг ҳисоботи тингланди. 2017 йилда амалга оширилган ишлар атрофлича мухокама қилинди .Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг юристконсульти У.Абдурахмонов “Меҳнаткашлар ва уларнинг ҳуқуқлари” тўғрисида маъруза билан иштирок этди. Йиғилиш якунида соха мутахассислари жойлардаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: