“Саломатлик сари қадам”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 18-декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўлаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4063-сонли қарори асосида жорий йилнинг 17-18 апрел кунлари Қувасой шаҳрининг Арсиф қишлоғида жойлашган “Ахмад ал-Фарғоний” номли дам олиш уйида “Саломатлик сари қадам” шиори остида аёллар иштирокида спартакида бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг барча шаҳар туманларида меҳнат қилаётган 280 нафарга яқин тиббиёт ходимлари спортнинг оммавий турлари Волейбол, стол тенниси, шашка, шахмат, дартс турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг логотипи туширилган футболка ва кепкалар берилди. Ўтказилган мусобақаларнинг натижасига кўра спортнинг волейбол тури бўйича 1-ўринни Боғдод тумани, 2-ўринни Бешариқ тумани, 3-ўринни Фарғона тумани жамоалари эгалладилар. Ғолиб бўлган жамоаларга туман касаба уюшма қўмитаси томонидан қиматбахо эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: