САДОҚАТ ВА ЖАСОРАТ КЎРСАТГАН ЎҒЛОНЛАР ЁШЛАР ЭЪТИРОФИДА!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сон қарори ижроси юзасидан 2018-йил 5-май куни Фарғона политехника институтини проректорлари О.Сулаймонов, А.Усмонов, касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Дадажонов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Ражабова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раис Б.Абдухалилов, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти сохибаси З.Эрматова ва 15 нафар талаба ёшлар томонидан Фарғона шаҳар Собурбулоқ кўчаси 118-уйда яшовчи 2-жахон уруши қатнашчиси Анорбоев Мўминжон ота хонадонига ташриф уюштирилди. М.Анорбоев ва унинг оила аъзоларини 9-май Хотира ва қадрлар куни билан қутлаб, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар номидан қимматбахо ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Фарғона вилояти Қувасой Шаҳар Сўфиён кўчаси 16-уйда яшаган, 2000 йил 4 август куни Сурхондарё вилояти Саросиё туманида бўлган жанговор харакатларда ўқдан яраланиш натижасида халок бўлган Мадалимов Қахрамон Нишонбоевичнинг ҳамда Фарғона шаҳри Д.Асанов кўчаси 50-уйда истиқомат қилган, мархум сержант Асанов Дилшод Жумаевичнинг хонадонига ташриф буюрилди. Уларнинг оила аъзоларини 9-май Хотира ва қадрлар куни билан қутлаб, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар номидан қимматбахо ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: