Раис ва ёшлар учрашуви
2019-йилнинг 13-март куни Қувасой шаҳрида фаолият юритаётган касаба уюшмалари ёш фаолларининг ҳамда бирлашма Кенгаши раҳбарияти билан очиқ мулоқоти ўтказилди.Очиқ мулоқотда, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари шаҳар кенгашлари ва Ёшлар бирлашмалари вакиллари, касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар, бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг етакчи ёшлари, касаба уюшмаларининг ёш фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар.Мазкур очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган мақсад, Давлатимиз раҳбарининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни касаба уюшмалари тизимидаги фаол ёшларга етказиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда барча даражадаги касаба уюшма органларини бирлаштириш ҳамда бу борада касаба уюшмалари олдида турган долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси Х.Мамазияева бугунги кунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнлари янги босқичда жадал олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидлади. Давр талабидан келиб чиққан ҳолда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти янада такомиллаштирилаётгани қайд этилди. Мазкур жараёнларда энг аввало инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалалари устувор вазифалардан эканлиги қайд этди.Шунингдек, бирлашма Кенгашининг юридик бўлим юрисконсульти А.Тураходжаев “Келгусида ёлланиб ишлаш истагида бўлган ёшлар учун мўлжалланган – ишга қабул қилишда расмийлаштириладиган ҳужжатлар, меҳнат таътиллари, битирувчилар учун синов муддатларининг белгиланмаслиги, умумий меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси ва манфаатлари масалалари” масаласида ҳамда Ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси М.Набиевалар ўз маърузалари билан иштирок этди.Мулоқот сўнгида ёшлар иш фаолиятлари давомида ўзларини қизиқтирган масалалари бўйича берган соволларига тавсиялар ва тушунчалар олдилар. Жумладан, Қувасой шаҳар 29-умумтаълим мактаби ёшлар иттифоқи етакчиси “ёшлар норасмий ишга қабул қилинаётганлигинидан норози эканлигини ва бунга таъсирли чоралар кўрилиши тўғрисида”ги фикрларини билдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: