“Оромгоҳимда 5 та муҳим ташаббус”
Мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, ёшларда ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларни шакллантиришда, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялаш, жамият ҳаётида уларнинг роли ҳамда фаоллигини оширишга доир тадбирлар ташкил этилмоқда.Бу борада «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган устувор вазифалар алоҳида аҳамиятлидир. Сўнги икки йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғоялари, ташаббуси ва бевосита амалий кўмаги асосида ёшлар масаласига доир жами 40 та қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш турли мамлакатлар ёшларини бирлаштириш ва ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда ижтимоий ва гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш долзарб йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Айнан мана шу мақсадлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари, унда касаба уюшмаларининг иштироки, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликга тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади.Мазкур йўналишда Фарғона вилоятида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда вилоятда 21 та стационар оромгоҳлар фаолият кўрсатиб бугунги кунгача 10 000 нафардан зиёд болалар соғломлаштиришга эришилди ва мазкур ишларни амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги томонидан берилган амалий ёрдамнинг ўрни ҳам беқиёсдир.Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми давомида болалар жисмонан ва маънан етук қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросида касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳиссасини қўшиш мақсадида жорий йилнинг 16 июль куни “Хумо” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг “Болалик” гуруҳи, “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг “Шодлик” гуруҳи ҳамда Қувасой шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинининг “Эврика” гуруҳлари ўртасида “Оромгоҳимда 5 та муҳим ташаббус” танлови ташкил этилди.Танловда иштирок этган болалар ўзларининг иқтидорларини намоён қилган ҳолда 5 та ташаббусда кўрсатилган ўн тўртта йўналиш бўйича беллашдилар.Бу ишлар пировардида Давлатимиз Раҳбари томонидан юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда ёш авлодга бўлган эътибор, шунингдек 5 та муҳим ташаббусни ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий қадам бўлди.Мазкур танловда оромгоҳларга жалб этилмаган уюшмаган ёшлар, ижтимоий химояга муҳтож оила фарзандларининг иштироки танловни кенг қамровли бўлишига хизмат қилди. Танлов туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда ташкил этилиши ижобий натижа берди.Танлов давом этмоқда, вилоятимиздаги 21 та оромгоҳда соғломлаштирилаётган 3500 нафардан зиёд ёшлар, касаба уюшмалари ёш фаоллари – иштирок этиши кўзда тутилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: