“Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши бўйича йиғилиш булиб ўтди
2018 йилнинг 28 феврал куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида вилоятдаги Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита расилари, меҳнат мухофазаси мухандислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бош мутахассис Алиев Зафар Ғаниевич, Республика Кенгаши бош хисобчиси Қодироқ Алишер Халматович ҳамда вилоятдаги бир қанча тиббиёт соҳаси мутассадди ходимлари иштирок этди. Йиғилишда Фарғона вилоятида тармоқ ходимларининг меҳнатини мухофаза қилиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар атрофлича мухокама қилинди. Бундан ташқари йил давомида тармоқ тизимида рўй берган бахтсиз ходисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари мухокама этилди. Шунингдек бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида соха мутахассислари жойлардаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: