“Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамияга молик масалалар” мавзусида семинар ташкилланди
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида 2018 йилнинг 27 ноябрь куни “Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамияга молик масалалар” мавзусида семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун имзоланган бош келишувнинг IV-бўлим “Ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш” бўлимининг 55-бандига ва вилоят меҳнаткашлари аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий ҳимояланишини таъминлаш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган худудий келишувнинг 21-банди 2-сўзбошига асосан долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг маҳаллий ҳокимлик, идора ва бошқармалар ҳамда уларнинг жойлардаги вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамияга молик масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Жорий йилнинг 20-ноябридан 23-ноябригача вилоятимиз шаҳар ва туманларида ушбу давра суҳбати белгиланган тартибда ўтказилди. Давра суҳбатларида жойларда ўз ечимини топиши лозим бўлган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, мутасадди корхона ва ташкилотларга ижро учун йўналтирилди. Шунингдек, вилоят миқёсида ечимини топиши лозим бўлган меҳнатга оид масалалар касаба уюшмалари томонидан тақдим этилди. Давра суҳбатида “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш масалалари” тўғрисида вилоят Бандлик Бош бошқармаси вакили С.Орипов, “Бюджет ташкилотларида иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат мухофазаси ишларини молиялаштириш масалалари” тўғрисида вилоят Молия бошқармаси вакили Ж.Хаитов, “Касаба уюшмалари, иш берувчилар бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари ўртасида тузилган худудий келишув бажарилишининг дастлабки натижалари” тўғрисида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев сўзга чиқдилар. Музокараларда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакили З.Жамолдинов, Халқ таълими бошқармаси вакили А.Шокиров, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси вакили М.Хамрокулов, Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили О.Зокиров, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳудудий бирлашмаси вакили Б.Солиев, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Л.Аҳмедовалар фаол қатнашдилар. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев олиб борди. Вилоят миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва мутасадди ташкилотларга керакли тавсиялар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: