Меҳнат муҳофазаси бўйича ёшлар билан қизғин мулоқот
Талабаларни меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунчилик ҳамда халқаро ва миллий стандартлар билан таништириш, мазкур соҳа бўйича тушунчалар бериш касаба уюшмаларининг устувор вазифаларидан биридир. Шу боис, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 08 октябрь куни Фарғона политехника институти Кимё-технологиялари факультети талабалари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Хилолахон Мамазияева, меҳнат муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Мансурбек Хатамовлар томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид қонунчилик талаблари, уларга риоя этиш, соҳада учраётган камчиликлар ҳамда бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида тушунча берди. Семинар юқори савияда ташкил этилиб, ёшларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб етишишлари ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашишдан иборат бўлди. Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар ҳамда ўзлари учун керакли бўлган маълумотга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: