“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари олдида турган вазифалар
Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари олдида турган вазифалар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъуллари, мутассади ташкилотлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар. Мазкур йиғилишни олиб борган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро анжуманнинг ўтказилиши ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, иштирокчиларга давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро конференцияда сўзлаган “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзуидаги нутқларидан келиб чиқиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалари асосида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолар ва мамлакатимиз аҳолисига Мурожаати”ни ўқиб эшиттирди. Ушбу мурожаат бўйича вилоятдаги хар бир корхона ва ташкилотлардаги ишчи-ходимларга касаба уюшмалари фаоллари ва етук мутахассислар томонидан унинг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар бериш, айниқса, ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб бориш масалаларига эътибор қаратишлари ҳақида гапириб ўтилди. Шунингдек, йиғилиш давомида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичи йўналишидаги ишларни самарали ва фидокорона бажариш бўйича зарурий топшириқлар берилди. Йиғилиш савол-жавоблар тарзида ташкилланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: